Get Mystery Box with random crypto!

Fizika Online Test

Telegram kanalining logotibi fizikaonline_test — Fizika Online Test F
Telegram kanalining logotibi fizikaonline_test — Fizika Online Test
Kanal manzili: @fizikaonline_test
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 206
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @javohirmurojaatbot

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-01-07 11:42:14 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги қарори билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар қуйидаги ҳолларда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

-ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса;

-коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши.

Шунга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

Рағбатлантирилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларнинг ҳисоби Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан юритилади.
215 views08:42
Ochish/sharhlash
2021-01-07 07:38:52 Сенаторлар Конституцияга киритилаётган ўзгартишларни маъқуллади

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқди ва маъқуллади.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришларга кўра, «қонун ҳужжатлари» атамаси «қонунчилик»ка ўзгармоқда, шунингдек судлар тизими ўзгартирилиб, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилмоқда.

Ушбу қонун Президент томонидан имзоланиб, расман эълон қилингандан кейин кучга киради.


@javohir_xolmatov
203 views04:38
Ochish/sharhlash
2021-01-05 14:54:52
Газ «заправка»лари соат 15:00гача ишлайди

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши билан истеъмол талаби ошгани туфайли Ўзбекистондаги барча автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаларининг иш вақти 05:00дан 15:00 гача этиб белгиланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги. Бу чеклов ҳаво ҳарорати кўтарилгунига қадар давом этаркан.


@javohir_xolmatov
236 views11:54
Ochish/sharhlash
2020-12-30 22:10:07 Бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлиги ва стипендиялар 10%га оширилади

Ўзбекистон президентининг 30 декабрдаги қарори билан 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди.

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;


@javohir_xolmatov
300 views19:10
Ochish/sharhlash
2020-12-29 09:47:20 2021 йил мамлакатимизда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинди.

@javohir_xolmatov
293 views06:47
Ochish/sharhlash
2020-12-27 14:34:21
Президентнинг ёшларга мурожаати: муҳим янгиликлар

ОТМга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшга 4 йиллик президент стипендияси берилади.

2 ва ундан ортиқ фарзанди ОТМда контрактда ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади.

IELTS, TOEFL, GMAT ва SAT каби имтиҳонларда максимал баллнинг камида 75 фоизини тўплаган ёшларнинг имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Ишсиз ёшлар тадбиркорларга бириктирилади. Ёшларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзлар берилиши мумкин.

Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 млн доллар ажратилади. Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилади.
305 views11:34
Ochish/sharhlash
2020-12-21 15:28:33 Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январь – жума

2 январь – шанба

3 январь – якшанба


@javohir_xolmatov
361 views12:28
Ochish/sharhlash
2020-12-20 20:00:35 Ba’zi narsalar qo‘limizda emas, duolarimizdadir...

@MuhabbatAsiri
339 views17:00
Ochish/sharhlash
2020-12-19 14:34:41 Талаба ва ўқувчиларга поезд чипталари учун 50 фоиз чегирма берилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.

«Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин», дейилади хабарда.

Каналга уланиш:
@javohir_xolmatov
346 views11:34
Ochish/sharhlash
2020-12-18 21:14:00 Qalbida duolari bisyorlarning orzularida ro'yoblar bisyor.

Meliboyeva Yulduzxon

@MuhabbatAsiri
296 views18:14
Ochish/sharhlash