Get Mystery Box with random crypto!

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЭҲРОМНИ ҚАЕРДАН БОҒЛАНАДИ CАВОЛ: Умра ва ҳаж | Fitrat.uz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭҲРОМНИ ҚАЕРДАН БОҒЛАНАДИ

CАВОЛ: Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юртимиздан борган ҳожиларимиз одатда таматтуъ ҳажини адо этишади. Яъни улар Макка шаҳрига умра ниятида эҳром боғлаб келишади. Умрани адо қилишганидан кейин токи ҳаж кунлари келгунча эҳромдан чиқиб юришади.

Ҳаж амаллари бошлангунча умра қилмоқчи бўлган кишилар Танъим (Оиша онамизнинг) масжидига чиқиб эҳромга кирадилар. Маккада турган киши ҳажга эҳром боғламоқчи бўлса, ҳарам (яъни, меҳмонхонадан) эҳром боғлайди. Бу ҳукм кўплаб фиқҳ китобларимизда зикр қилинади, масалан, Имом Марғилоний шундай дейдилар:

ومن كان بمكة فوقته في الحج الحرم وفي العمره الحل لأن النبي عليه الصلاة و السلام أمر أصحابه رضي الله عنهم أن يحرموا بالحج من جوف مكة وأمر أخا عائشة رضي الله عنهما أن يعمرها من التنعيم وهو في الحل ولأن أداء الحج في عرفة وهي في الحل فيكون الإحرام من الحرم ليتحق نوع سفر وأداء العمرة في الحرم فيكون الإحرام من الحل لهذا إلا أن التنعيم أفضل لورد الأثر به

Яъни: “Ким Маккада турган бўлса, унинг мийқоти ҳаж учун ҳарам, умра учун эса ҳилл (мийқотлар ва ҳарам ўртасидаги жойлар)дир. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга ҳаж учун Макканинг марказидан эҳром боғлашни буюрдилар. Оиша онамизнинг акасига эса, синглисини умра учун эҳром боғлагани Танъим масжидига олиб боришни буюрдилар. Танъим ҳиллда жойлашган.

Ҳажни адо қилиш Арафотда бўлади. Арафот ҳиллда жойлашган. Сафарнинг бир тури (яъни, қисқа сафар) юзага чиқиши учун ҳажнинг эҳроми ҳарамда боғланади. Умрани эса ҳарамда адо этилади, сафар маъноси юзага чиқиши учун унинг эҳроми ҳиллда боғланади. Ҳадис ворид бўлгани сабабли Умранинг эҳромини Танъимда боғлаш афзал"
(“Ҳидоя” китоби).

Мана шу маъно барча мўътабар китобларимизда такрорланган ва бу сўзга ихтилоф қилган уламолар топилмайди.

Демак, ҳожиларимиз биринчи умрани қилиб, эҳромдан чиққанларидан кейин яна умра қилмоқчи бўлсалар, масжиди Танъимга бориб эҳром ўраб келадилар. Агар бу нарса уларга оғир бўлса, ҳаж кунлари бошлангунча яна қайта умра қилмаган киши ҳам гуноҳкор бўлмайди.

Ҳаж кунлари келганда эса, ўзлари турган меҳмонхонадан эҳром боғлайдилар.

Бунга тескари иш қилганларнинг ҳукми ҳақида шундай дейилади:

وَلَوْ تَرَكَ الْمَكِّيُّ مِيقَاتَهُ وَأَحْرَمَ لِلْحَجِّ فِي الْحِلِّ وَلِلْعُمْرَةِ فِي الْحَرَمِ يَجِبُ عَلَيْهِ دَمٌ .)الجوهرة(

Маккада турган киши мийқотини тарк қилиб ҳаж учун ҳиллда эҳром боғласа ёки умра учун ҳарамда эҳром боғласа, унга қон чиқариш (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади (“Жавҳаротун-наййироҳ” китоби).

Умра учун меҳмонхонада ният қилган киши ҳарам ҳудудидан ташқарига чиқиб, қайтиб кирса ва умрани бажарса, қон чиқариш соқит бўлади. Шунингдек, ҳарамдан ташқарида ҳаж учун эҳромга кирган киши ҳарамга қайтиб кириб, сўнг ҳаж амаллари учун Мино ва Арафотга чиқса, қон чиқариш соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA