Get Mystery Box with random crypto!

#Солиҳлар_гулшани Саъид ибн Омирнинг насиҳати ва зоҳидлиги | Fitrat.uz

#Солиҳлар_гулшани

Саъид ибн Омирнинг насиҳати ва зоҳидлиги

Саъид ибн Омир Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига кириб, «Эй Умар, мен сизга бир нечта насиҳат қилмоқчиман.

Бу сўзлар Ислом дини ва унга доир илмларни жамлаган сўзлардир: одамлар борасида Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳ борасида одамлардан қўрқманг. Айтаётган гапингиз қилаётган ишингизга хилоф бўлмасин (сўзингизга энг аввал ўзингиз амал қилинг), чунки энг яхши сўз амалда тасдиқланган сўздир. Эй Умар! Аллоҳ таоло узоқ-яқиндаги мусулмонларнинг ишларига сизни бошлиқ қилди. Уларга эътиборли бўлинг. Ўзингизга ва аҳлингизга раво кўрган нарсани уларга ҳам раво кўринг. Ўзингиз ва аҳлингиз учун равон кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрманг. Ҳақиқатпарвар бўлинг. Аллоҳ йўлидаги ишларингизда маломатчининг маломатидан қўрқманг».

Умар розияллоҳу анҳу унга: «Бу нарсаларга ким қодир бўла олади, эй Саъид?» деди. Саъид унга: «Зиммасига сизга юклангани каби масъулият юкланган одам буни қила олади», деди.

Кейинроқ Умар розияллоҳу анҳу Саъидни Ҳимс ўлкасига волий этиб тайинлашини айтди. Саъид бу таклифни узоқ вақт рад этиб юрди. Бироқ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўзида туриб олиб, барибир уни Ҳимсга волий қилди. Саъид волий этиб тайинлангач, Умар розияллоҳу анҳу унга: «Сенга маош тайинлаб берайми?» деди. Саъид: «Эй мўминларнинг амири, мен ойликни нима қиламан? Ўзи шундоғам байтулмолдан оладиганим эҳтиёжимдан ортиб қоляпти», деди.

Давоми бор.

«Солиҳлар гулшани»
китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA