Get Mystery Box with random crypto!

#МУТОЛАА_ВАҚТИ Шундай урдики, Абу Қатода, энди ўлдим, деди; | Fitrat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Шундай урдики, Абу Қатода, энди ўлдим, деди; зимистон бир оламга кирди гўё, ҳеч нарсани кўрмай, эшитмай қолди. Яна бир неча сония шу бўғишда турганида бўғзидан фақат жон чиқиши мумкин эди. Бироқ мушрик қон йўқотган сайин дармонсизланиб, омбирдай қисилган бармоқлари бўшай бошлади.

Ниҳоят, ерга қулади. Ҳозиргина кўзлари олдида учқунлар учиб
юрган Абу Қатода қайтадан дунёга келгандай бўлди. Иккинчи бор қиличини кўтариб, рақибига солди ва ҳаётига нуқта қўйди. Сўнгра уни шу ерда қолдириб, яна жанг майдонига отилди.

Унинг орқасидан маккалик бир киши келиб, ўлдирилган ҳалиги мушрикнинг кийими билан қуролини олиб кетди. Бошқа томонда Абу Талҳа ўша куни йигирма кишини нариги дунёга жўнатди: Энди мусулмонлар зарба бера бошлашди, жангни роса қойиллатишди ўзиям. Қочиш навбати ҳавозинликларга келди ва улар тўда-тўда бўлиб қочишга тушдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз жанг майдонини айланиб чиқаётиб, бир аёлнинг жасадига кўзлари тушди.
- Уни ким ўлдирди? - деб сўрадилар.
- Ҳолид ибн Валид, - деб жавоб қилишди.
- Тез унга боргинда, Аллоҳнинг расули сенга бола, хотин ва қулларни ўлдиришни ман қилдилар деб айт!
Саҳоба Ҳолидни излаб кетди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қочганлар орқасидан Абу Омир Ашъарийни юбордилар. Автос водийида қайтадан тўқнашувлар бошланди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA