Get Mystery Box with random crypto!

#МУТОЛАА_ВАҚТИ Салама бир онда қушдай енгил тортганини ҳис э | Fitrat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Салама бир онда қушдай енгил тортганини ҳис этди.
— Бошимни кўкларга етказдингиз, эй Оллоҳнинг расули! — деди.
Роса узоқ йўл юрилганидан сўнг бир кечкурун қўшин яна дамга тухтади.
— Ким пойлоқчилик қилади бу гал? — деб сўрадилар Жанобимиз (с.а.в.) Хазрати Билол хоҳиш билдирди:
⎯ Пойлаб чиқаман, эй Оллоҳнинг расули!

Йўловчилар юкларини тушириб, дарҳол оёқларини узатишди Сал фурсат ўтар-ўтмай ҳамма ухлаб қолди. Билол бир муддат аскарлар орасида кезинди, бир муддат намозлар ўкиди Вужудини зўр бир чарчоқ, ҳорғинлик боснб келаверди. Юра-юра оёқлари ҳам толди, ўзига бўйсунмай кўя бошлади. Бир неча дақиқа ўтириб дам олса.нимабўларкин?

Туяга суяниб, срга утирди. Утиргани шу булди. Кузларига чўкаётган ва борган сари устига ёиирилиб бостириб келаётган уйкуни енга олмади: ўзини унинг теран оғушига ташлади...

Куёшнинг илк нурлари юзларга урилганида, биринчи бўлиб Хазрати Умар (р.а.) уйғонди. Баланд овозда такбир айтиб, одамларни уйғотди. Ҳамма донг қотганидан намоз вактини ўтказиб юборишган эди. Даҳшатга тушишди (Бошқа бир ривоятга кўра, биринчи бўлиб Расули акрам «анобимиз уйғонадилар.)

Бу орада Хазрати Билол ҳам уйғониб, келди.
⎯ У нима килганинг, эй Билол?! — дедилар расулуллоҳ (с.а.в.)
— Отамонам сизга фидо булсин, эи Оллоҳнинг расули, сизни босган уйқу мени ҳам босибди, деди Билол (р.а.).

Ха бу ходиса Буюк Мавлонинг такдири экани аниқ. Келажакда бир сабаб билан бомдод намозига вақтида тураолмай қолган мўминлар нима қилишлари лозимлигини Жаноби Пайғамбаримиз шахсан кўрсатиб беришлари учун махсус олинган бир тадбир эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA