Get Mystery Box with random crypto!

#МУТОЛАА_ВАҚТИ Бу орада Ҳазрати Али ҳам Ҳайбар қалъаси қўмон | Fitrat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бу орада Ҳазрати Али ҳам Ҳайбар қалъаси қўмондони Марҳабнинг укаси Ҳорисни ўлдирди. Марҳаб укасининг ўлдирилганини кўрган заҳоти қони қайнаб, савашга отилиб чиқди.

Ўзининг шаънига мақтовли шеърлар айтиб, майдонга кирди. Ҳазрати Али ҳам унинг устига бостириб бораркан, «Мен онам Ҳайдар (арслон) деб атаган йигитман!» дерди.

Олишув бошланди. Марҳаб шу кунга қадар мағлубият аламини тотмаган, яна шундай бўлиб қоламан, деб ўйлар эди. Бир неча ҳамлалардан кейин Ҳазрати Али бир қилич солган эди, Марҳабнинг қалқони иккига бўлиниб кетди. Иккинчи уришида боши то жағларигача коқ ўртасидан ажралди. Ҳайбар қалъасини бурчак-бурчакларигача чинқиратиб юборган бир ҳайқириш ила думаларкан, бу пайтда азоб фаришталари унинг ёқасига ёпишган эдилар.

Марҳабнинг ўлими яҳудийларни зир титратди. Қўли букилмаган, елкаси ер искамаган унингдек бир йигитнинг бундай ўлим топиши ҳамда ўз қалъаси ёнгинасида ерга чўзилиши ҳазилакам иш эмасди.

Мусулмонлар тобора устун келиб, савашни авжига чиқаришарди. Буюк Пайғамбар (с.а.в.) кеча оқшом: «Оллоҳ унинг сабабила фатҳ эҳсон этажакдир», деб таърифлаган Ҳазрати Алининг (р.а.) жасурона ҳаракатларини кўриб, янада ғайратга келишар, ғалабага қадам-бақадам яқинлашаётганларини кўриб туришгандай эди.

Ниҳоят, Оллоҳнинг ёрдами етишди. Натат қалъаси қўлга киритилди.
Бу ерга келганларининг еттинчи куни Ҳазрати Али «Ҳайбар фотиҳи» номини қозонди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA