Get Mystery Box with random crypto!

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БОШИМГА МАСҲ ТОРТИШ ЭСИМДАН ЧИҚИБ КЕТАДИ CАВ | Fitrat.uz

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БОШИМГА МАСҲ ТОРТИШ ЭСИМДАН ЧИҚИБ КЕТАДИ

CАВОЛ: Мен таҳорат килаётганимда баъзи вақтларда бошимга масҳ тортиш эсимдан чиқиб кетади, кейин артинаётганимда ёдимга тушади. Кейин бошимга масҳ тортиб қўяман, шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан биридир. Яъни, усиз таҳорат шариатда буюрилганидек адо топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида сураси, 6-оят).

Шунинг учун ҳам таҳорат қилаётганда эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Агар таҳорат қилиш билан артинишингиз ўртасида кўп муддат ўтмаган бўлса, дарров бошингизга масҳ тортсангиз бўлади. Фақат тартибга риоя қилиш суннати тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


@fitratuz