Get Mystery Box with random crypto!

#МУТОЛАА_ВАҚТИ * * * Пайғамбарлар Султони жанобимиз (с.а.в.) | Fitrat.uz

#МУТОЛАА_ВАҚТИ

* * *
Пайғамбарлар Султони жанобимиз (с.а.в.) Ясрибга кўчиб келиб, бу шаҳарни шарафлантирган кунларда Бани Назир қабиласи кўчаларида чопқиллаб ўйнаб юрган бир қиз бўларди. Исми Сафиййа эди, Бани Назир яҳудийлари раиси Хуйайй ибн Аҳтобнинг қизи эди.

Шу Сафиййа ҳижратнинг илк кунларига оид бир воқеани ўшандан бери хотирасида сақлаб қолган. Пайғамбар деб овозаси чиққан бир одамнинг Маккадан Ясрибга (Мадинага) келгани хабарини эшитиб, дадаси билан амакиси уни кўришга боришган, лекин ниҳоят даражада ўйга ботиб, ҳасратга кўмилиб қайтишган эди. Анчагача улардан сас чиқмади. Оғизларини пичоқ билан ҳам очиб бўлмайдигандек эди гўё. Охири акаука бир-бири билан дардлашди. Ўша куни Сафиййа дадасининг оғзидан Ясрибга кўчиб келган пайғамбарга у фақат яҳудий бўлмагани учунгина битмас-туганмас кин ва адоват сақлаяжагини эшитган эди.

Сафиййа тушунмади: борйўғи бир марта кўрган одамига қандай қилиб қаҳрғазаб ва душманлик туйиш мумкин? Ахир, ҳамма ҳам яҳудий бўла олмайди. Дунёда фақат яҳудийлар яхши, яҳудий бўлмаганга душманлик қилиш керак, дейиш ҳам инсофсизлик эмасми?!

Орадан йиллар ўтди, аммо Сафиййанинг отаси бу туйғуларидан воз кечмади. Пайғамбарларнинг энг буюгига нисбатан унда пайдо бўлган хусумат туйғулари ортса ортди, аммо камаймади. Бир куни яҳудийлар қилган хиёнат туфайли Сафиййа ҳам қавми билан бирга туғилиб ўсган тупроқларни тарк этиб кетишга мажбур бўлди ва Хайбар қалъасини отаси билан иккинчи ватан тутди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA