Get Mystery Box with random crypto!

#мулоҳаза Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон | 𝘍𝘦𝘦𝘭𝘪𝘯𝘨𝘴🪐

#мулоҳаза

Тупроққа қоришиб ётган буғдой нон бўлдию дастурхон тўридан жой олди.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нон бўлгунича бечора буғдой қанча машаққатни босиб ўтди.

Тегирмонга ташланган буғдой жони тилка тилка булиб унга айланди . Ун устидан қайноқ сув қуйдилар, хамир қордилар, чидолмасам керак деб ўйлади.

Хамирдан нон ясадилар, оғриқ устидан оғрик, нина билан тешиб ташагандек чакич урдилар.

Бўлди бўлди энди қутилдим деганда, дўзахдек қизиган тандирга ёпиштирдилар…..

Нон бўлиб пишдию, дастурхон тўрига келди.

Биргина буғдой босиб ўтган йўллари...

Инсон ҳаёт йўллари билан айрим ҳолатларда ўхшаш...

Ҳар бир кечинма, машаққатнинг ажри бор, Аллоҳдан умидингни узма...


@Ruhiybarkamollik