Get Mystery Box with random crypto!

Қабул шиддат билан давом этмоқда Бу сафар катта масштабда бо | Ayollar fiqhi (Hanafiy mazhabi asosida) ERKAKLAR🚫

Қабул шиддат билан давом этмоқда

Бу сафар катта масштабда бошлаганимиз ва анча тер тўкишимиз талаб қилингани учун кейинги қабул келаси йилга бўлади, чунки гуруҳларимиз ва вазифаларимиз, Алҳамдулиллаҳ, бисёр.
Ҳозирги пайтда тренинг ёки каналдаги wэбинарларимизни ҳам тўхтатиб бор эътиборимизни янги қабулга қаратганмиз.

Шунга қарамай, каналда фойдали маълумот ва илмлар улашиб туришга ҳаракат қиламиз.

5 ойлик суҳбатларимиз учун катта тўлов қўймаганмиз, буни ишонч билан айта оламиз.Телеграмдаги озиш учун, психологик ёки исталган соҳадаги ҳар қандай ойлик курс нархларини кузатганмисиз? ( марафон ёки тренингни назарда тутмаяпмиз. Айнан ойлик курсларга тренинг ёки марафондан кўра кўпроқ вақт, меҳнат ва назорат талаб қилинади).

Бизнинг фиқҳий суҳбатларимиздек ҳар мавзу учун назорат ва интизомни унча-мунча академияларда ҳам топа олмайсиз:

Ҳар бир мавзу Устозамиз томонидан видео шаклида тайёрланиб ташланади гуруҳга. 6 ой бу видеоларни қайта-қайта кўра оласиз.

Ундан сўнг жонли савол жавоб ўткизилади.

Бундан ташқари ҳар бир гуруҳимиз учун алоҳида куратор бириктирилиб, қўшимча саволларга жавоб беради.

Ҳар бир мавзу юзасидан тест ўтказилади, журналга киритиб борилади.

Ой охирида билимдонлар рағбатлантирилади

Аёллар, бир ойда рўзғорнинг қаеригадир барибир кириб йўқ бўлиб кетадиган кичик суммани илм олишга сарфлашингиз мумкинку.

Икки дунёингиз, аҳли оилангиз учун манфаатли билим олиш имконини қўлдан бой берманг.

Мурожаат учун @Ummu_Sofiyam