Get Mystery Box with random crypto!

#màlumot_uchun Бизнинг фаолиятимиз ва курсларимиз ҳақида энг | Ayollar fiqhi (Hanafiy mazhabi asosida) ERKAKLAR🚫

#màlumot_uchun

Бизнинг фаолиятимиз ва курсларимиз ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоблар:

Савол: Давлат ташкилотидан расмий рухсатномангиз борми?

Жавоб: Биз онлайн фаолият юритамиз ва бугунги кунда бундай онлайн курслар жуда кўп, лекин деярли ҳеч бири давлат идорасидан расмий мухрли рухсат олмайди. Биз ҳам бирор давлат ташкилотидан расмий рухсат олмаганмиз.
Биз дарс ўтмаймиз. Диний таълим учун эса рухсат керак.

Биз фақат ФИҚҲИЙ СУҲБАТЛАР ўтказамиз. Вебинарлар ташкил қиламиз. Бундай суҳбатларни мадрасани ўзида ҳам 2 йилдан бери офлайнда ташкил қилиб келамиз.

Видеодарслар эса мадраса ўқитувчиси ўз фаолияти давомида қилиши керак бўлган ишдир. Мадраса талабалари фойдаланадиган видеодарслардан сизлар ҳам баҳраманд бўласизлар. Бу видеодарслар асосан мадраса талабаларининг 1-курслари учун (дарсликка қўшимча равишда) мўлжалланган.


Савол: Вебинарни ўтказувчи ким, фиқҳдан таълим бериш учун қандай маълумоти бор ?

Жавоб: Фиқҳий илмлар бўйича фаолият юритадиган ушбу каналимиздаги барча маълумот, тренинг ва wэбинарлар фиқҳ илми бўйича олий маълумотга эга ва тажрибали устоза Хонзодабегим Дониёрова томонидан ўтилади.

2010-2014 йил оралиғида Бухородаги «Жўйбори калон» мадрасасида ўқиганлар

2015-2018 йилларда Тошкентдаги «Имом Бухорий» номидаги ислом институтида Олий диний таълимни олганлар.

2019- йилдан буён 4 йил мобайнида Бухородаги «Жўйбори калон» мадрасасида фиқҳ фанидан дарс берадилар.

Савол: Курсларингизни тугатсак бизга ҳам серитификат бериладими, биз ҳам дарс ёки wэбинар ўта оламизми?

Жавоб: Расмий юридик кучга эга ҳеч қандай сертификат бермаймиз, берган тақдиримизда ҳам у сизга дарс ўтиш ҳуқуқини бермас эди. Чунки фиқҳдан устоз сифатида фаолият юритиш учун диний соҳада олий маълумотга эга бўлишингиз керак.
Бизнинг курсларимиз билан сиз ўзингизнинг ибодатларингизни мукаммалроқ қилишдек фойдани оласиз. Яъни фақат ўзингиз учун ўрганасиз.

Савол: Курсларингиз пулликми?

Жавоб: Ҳа, албатта. Курсимиз учун бутун бир жамоа тер тўкади. Ҳар бир мавзу учун видео, слайд ва тест тайёрланади, назорат бўлади.

Шунча меҳнат сарфланади ва сифатли видеодарслар юборилади. Сизларни кизиқтирган саволларга жавоб берилади.
Бу эса, албатта, бепул бўлмайди.

Савол: Тўловда имтиёзлар йўқми ҳеч кимга?

Жавоб: Фаолиятимиз онлайн бўлгани учун биз кимни ростдан ҳам имтиёзга лойиқ эканлигини аниқлай олмаймиз, ҳаммани бепул ўқитишга эса бизнинг ҳам имконимиз йўқ. Шунинг учун имтиёзни фақат билимга қараб берамиз, яъни бир ой давомида энг яхши натижа кўрсатган саноқли талабалар ой охирида бепул ўқиш имкониятини қўлга киритишади.


Савол: Қайси китоблардан ўтилади? Курсга қатнашиш учун биздан нима талаб қилинади?

Жавоб: Биз айнан бир китобга таяниб маъруза қилмаймиз, жуда кўплаб катта фиқҳий китоблар ( араб тилидагилари ҳам) ўрганиб, улардаги керакли ўринлардан маълумотларни жамлаб тайёрланади ҳар бир мавзу матни. Сиз ана шу тайёр матн орқали ўқиб олишингиз мумкин бўлади.

Савол: Курсда қатнашиш учун қандай билимга эга бўлиш керак, мен араб тили ёки Қуръон ўқишни билмайман.

Жавоб: Ўзини муслима деб ҳисоблаган ҳар бир аёл қатнашиши мумкин. Араб тили ёки тажвид билмаслиги фиқҳни билишига ҳалақит бермайди.

Юқоридагилардан ташқари курс бўйича ҳар қандай саволлар билан мурожаат қилиш учун манзил

@Ummu_SofiyaM