Get Mystery Box with random crypto!

Инфляция омилларидан бири келажакдаги инфляцияни кутишдир. Иқт | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Инфляция омилларидан бири келажакдаги инфляцияни кутишдир. Иқтисодиётнинг барча агентлари - уй хўжаликлари, фирмалар ва давлат нархлар ошишини кутишса, нархлар кўтарилади, чунки деярли барча ишлаб чиқарувчилар ҳар доим ўз товарларини юқори нархда сотишдан манфаатдор

Шунинг учун Марказий банкка инфляция прогнозларини эълон қилиш орқали бир неча даврлар учун олдиндан инфляция кутилмаларини бошқариш муҳим аҳамиятга эга

Ушбу прогнозлар орқали тадбиркорлар келажакдаги ишлаб чиқариш харажатларини, истеъмолчилар эса якуний харажатларни ҳисоблай оладилар, бу эса инфляциянинг тезлашишига йўл қўймайди

Шундай қилиб, инфляцион кутилмалар қатъий белгиланган ёки бошқача қилиб айтганда, "ўрнатилган" бўлиб, бу Марказий банкнинг иқтисодиётдаги нархларни барқарорлаштириш бўйича ишини янада соддалаштиради

@finlituzb

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS