Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саво | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Наманган вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Наманган вилоятининг Норин ва Мингбулоқ туманларида хотин-қизлар, ёшлар ҳамда мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил қилди

Ўқув тадбири давомида фоизларни ҳисоблаш тартиби, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлаш, банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, шунингдек, рақамли молиявий саводхонлик каби асосий йўналишлар интерфаол усулда тушунтирилди

190 нафарга яқин кам таъминланган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар, 60 нафарга яқин ёшлар вакиллари ҳамда 50 нафардан ортиқ мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди

Тадбир иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди

Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-таълим тадбирларини ўтказишни давом эттиради

Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Текст на русском @finlituzb_ru

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS