Get Mystery Box with random crypto!

Ипотека кредити учун субсидияни қандай олиш мумкин? Субсидия | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Ипотека кредити учун субсидияни қандай олиш мумкин?

Субсидия икки йўл билан олиниши мумкин:
исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига шахсий мурожаат (аризачи номидан Давлат хизматлари маркази ходими иш олиб боради)
Ягона интерактив давлат хизматлари порталига электрон ариза юбориш (ариза берувчи ариза шаклини электрон шаклда мустақил равишда тўлдиради)

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга бепул тақдим этилади

Муҳим! Субсидия олиш учун ариза беришдан олдин, тақдим этилаётган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг

Шуни ёдда тутингки, комиссия қуйидаги ҳолларда аризани рад этиши мумкин:
илгари уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити бўйича субсидия олган оила аъзоларининг такрорий аризаси;
тақдим этилган маълумотларнинг талаб қилинадиган ижтимоий мезонларга мос келмаслиги;
агар жорий йилда ҳудудга ажратилган субсидиялар сони тугаса;
ўртача ойлик даромад миқдорининг комиссия талабларига мос келмаслиги;

Мурожаат кўриб чиқилгандан сўнг комиссиянинг субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори штрих-код матрицаси билан Давлат хизматлари марказига юборилади, у ариза берувчига 1 иш куни ичида юборилади. ЯИДХПга электрон ариза топширилганда, қарор аризачига электрон шаклда ва СМС хабар шаклида юборилади

батафсил

Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS