Get Mystery Box with random crypto!

Уй жой учун субсидияларни кимлар олиши мумкин? Субсидия ариза | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Уй жой учун субсидияларни кимлар олиши мумкин?

Субсидия аризалари аризачининг муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги бўйича баҳоланади:
кам таъминланган фуқаролар;
оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар;
мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар;
сурункали касалликнинг оғир шакли билан оғриган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонага муҳтож бўлган шахслар ёки ариза берувчининг оила аъзолари;
ногирон оналар ёки ногирон болага ғамхўрлик қилаётган ёлғиз оналар;
тўлиқ бўлмаган оилаларда фарзанд тарбиялаётган оналар, шунингдек, турмуш шароитини яхшилашга муҳтож кам таъминланган оналар;
биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар;
“Меҳнат – миграция” дастури бўйича рўйхатдан ўтган фуқаролар;
уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож кам таъминланган оилалар;
олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишлаш учун бошқа ҳудудлардан келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари;
алоҳида ўрнак кўрсатаётган ёш оилалар (фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришган, шунингдек, турли танлов ёки олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритганлар);

Ипотека кредитлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида жорий йилнинг 1 майидан бошлаб фуқароларнинг қўшимча тоифасига субсидиялар ажратиш кўзда тутилмоқда:
муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш каби соҳаларда махсус фанларни ўқитадиган ёки ўқув амалиётига раҳбарлик қилувчи касб-ҳунар таълими ташкилотларининг ўқитувчилари ёки ишлаб чиқариш таълими усталари
Шунингдек, жорий йилда ҳарбий хизматчилар сотиб олишлари учун 4000 та хонадонга ипотека кредитлари ажратилади

@finlituzb

Instagram | Telegram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Sticker | Android | IOS