Get Mystery Box with random crypto!

Cубсидия асосида ипотека кредити олиш Уй-жой шароитини яхши | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Cубсидия асосида ипотека кредити олиш

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож, кам таъминланган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитларига субсидиялар ажратилмоқда

Субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки тўлов ёки фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун берилади. Субсидиялар учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида субсидия хабарномасининг муддати 12 ойдан 4 ойгача қисқартирилди

Шу билан бирга, субсидияни ўз вақтида ишлатмаган шахслар учун субсидия олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолди

Сиз 2023-йил 1-майдан 1-декабргача субсидия олиш учун ариза топширишингиз мумкин. Агар сиз юқорида айтиб ўтилган янги дастурни тасдиқлашдан олдин субсидия хабарномасини олган бўлсангиз, 2022 йилда амалда бўлган субсидия шартлари ва миқдорлари сақланиб қолади

батафсил

Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS