Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамма ҳолларда фойдали бўлади. Мисол учун, сиз 5 йил давомида | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Ҳамма ҳолларда фойдали бўлади. Мисол учун, сиз 5 йил давомида янги машина сотиб олишни хоҳлайсиз. Сизга қўшимча пул керак, масалан 150 млн сўм деб ҳисобланг. Сизда дарҳол саволлар пайдо бўлиши мумкин: “Жамғариш, қарз олиш ёки кредит эвазига сотиб олиш?”, “Биз 5 йил давомида улгурамизми ёки кўпроқ вақт керакми?”

Молиявий режа – даромад ва харажатларни тўғри тақсимлашга, агар жамғариш керак бўлса белгиланган муддатда тўлиқ миқдорни жамғара оласизми, агар кредит олишингизга ва кредит учун ҳар ойда тўлашингизга тўғри келса, сизнинг харажатларингиз қандай ўзгаришини аниқлашга ёрдам беради

Ҳаттоки, оилангизда ҳар доим етарли даражада пул бўлиб, молиявий қийинчиликларга дуч келмаса ҳам, режа сизнинг стратегик мақсадларингизни эътиборсиз қолдирмаслик учун фойдали бўлади (масалан, болалар таълими, катта харажатлар) ва шунингдек, даромадни ошириш учун имкониятларингизни билиб борасиз

Молиявий режа сизга қуйидаги имконларни беради:
Харажатлар ва даромадларни назорат қилиш
Мажбурий ва йиллик харажатлардан хабардор бўлиш
Тўсатдан пулсиз қолиш хавфини камайтириш

Молиявий режа тузиш — қийин эмас

Бунда давомийлик, аниқлик ва эътибор муҳим аҳамиятга эга. Ҳа, бу жуда машаққатли, баъзан зерикарли иш, лекин ишонинг, бунга арзийди

Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Текст на русском @finlituzb_ru

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS