Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг Фейк! Шу кунларда айр | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

ДИҚҚАТ Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг Фейк!

Шу кунларда айрим фуқаролар томонидан уларга “Markaziy Bank Uzbekistan” номли фойдаланувчи томонидан картадаги маблағлар фирибгарлик йўли билан ечилишининг олдини олиш мақсадида карта транзакцияларини бекор қилиш учун телеграм ботга кириш лозимлиги юзасидан хабар келганлигини билдириб, ҳақиқатдан ҳам ушбу бот ва хабар Марказий банкка тегишли эканлигига аниқлик киритишни сўраб мурожаат қилишмоқда

Марказий банк шуни маълум қиладики, мазкур хабар ва бот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳеч қандай алоқаси йўқ

Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор бермаслик ва ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади. Фақат расмий манбаларга таяниш тавсия этилади

Расмий манбалар

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Odnoklassniki | Youtube | Twitter | Linkedin