Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида аҳолининг м | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Жорий йилнинг 6-7 апрель кунлари Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қанлиқўл, Мўйноқ ва Тахтакўпир вилоятларида хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

Тадбир давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек, аҳолини имтиёзли кредитлаш каби молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари интерфаол форматда тушунтирилди.

190 нафарга яқин кам таъминланган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар ва 85 нафарга яқин ёшлар вакилларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Тренинг иштирокчилари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-таълим тадбирларини давом эттиради.

Текст на русском @finlituzb_ru

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS