Get Mystery Box with random crypto!

Харидларнинг аксарияти режасиз амалга оширилади. Режасиз хараж | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Харидларнинг аксарияти режасиз амалга оширилади. Режасиз харажатлар эса, кўпинча бюджетдаги тешикларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Харидларни камроқ қилинг, уларни олдиндан режалаштиринг, керакли маҳсулотларни арзонроқ бўлган дўконлардан қидиринг

Арзонлаштирилган нархларни ва акцияларни кузатиб боринг. Тежаш уят эмас, олдиндан харид рўйхатини тузиш эҳтиёткорликни юзага келтиради ва вақтни тежайди. Шунингдек, керакли нарсани арзонроқ сотиб олиш ёқимли бўлади, албатта

Молиявий режага риоя қилиш муҳим

Доимий равишда "даромадлар/харажатлар" устунларини тўлдиринг, устувор вазифа ва молиявий мақсадларни мунтазам равишда амалга оширинг

Биз молиявий режалаштириш подкастимизнинг якунида, бугун сиз билан муҳокама қилинган муҳим қоидаларни яна бир бор таъкидлашни истардик

Шундай қилиб:
Оиланинг молиявий режаси маълум пулга кўпроқ нарса олишга ёрдам беради.
Молиявий режа оилангизни инқироздан ҳимоя қилади.
Молиявий режа-ўзгартирилиши ва тўғирланиши мумкин.
Молиявий режа мураккаб эмас, лекин оилангизнинг жуда муҳим ҳужжатидир. Уни бошқариш учун, сиз аниқ билим ва кўникмаларга эга бўлишингиз шарт эмас, истак ва интизом етарли

Муваффақиятли режалаштиришнинг калити мунтазамликдир. Режа билан иш қилинг, мақсадларингиз ва устувор вазифаларингиз долзарб эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Молиявий режа – жонли ҳужжат эканлигини унутманг, уни янгилаш ва унга тузатиш киритиш мумкин

@finlituzb

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS