Get Mystery Box with random crypto!

Имтиёзли кредитлар қандай мақсадларда ажратилади? деҳқон х | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Имтиёзли кредитлар қандай мақсадларда ажратилади?

деҳқон хўжаликлари ва кичик бизнес субъектларига қишлоқ хўжалиги ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш учун 50 млн. сўмгача кафолатсиз кредитлар берилади;
ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида маҳаллаларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчиликни кенгайтириш, аҳоли ва уй хўжаликлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган тадбиркорларнинг лойиҳалари учун 300 млн. сўмгача кредит ажратилди. Шу билан бирга, кредит олувчи лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши керак;
кредитлар бўйича ўз вақтида тўловларни амалга оширадиган кичик бизнес субектларига ўз фаолиятини янада кенгайтириш учун имтиёзли кредитдан қайта фойдаланишга рухсат берилади!
ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига биноан 10 млн. сўмгача (ҳунармандлар учун 20 млн. сўмгача) кредит суммасининг бир қисми нақд пул олиш имконияти чекланган ҳолда банк карталарига ўтказилади.

Муҳим!
Биринчи ўринда, аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ажратилган кредитларни ўз вақтида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди!

Эътиборга олинг!
Имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланади.

Кредит бўйича фоиз ставкаси қандай?
Кредит йилига 14 фоиз ставкада тақдим этилади

Қайси банклар имтиёзли кредитлар ажратади?
АТ Халқ банки
“Агробанк” АТБ
“Микрокредитбанк” АТБ

батафсил

@finlituzb

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS