Get Mystery Box with random crypto!

Фирибгар 'тўлов ташкилотининг хавфсизлик хизматидан' қўнғироқ | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Фирибгар "тўлов ташкилотининг хавфсизлик хизматидан" қўнғироқ қилади ва ҳозирда мобил иловангизда ҳисоб рақамингиз бузилганлиги ҳақида хабар беради. Сиздан хакерлик ҳужумларини бартараф этиш учун СМС хабардаги тасдиқлаш кодини зудлик билан айтишни сўрашади

Фирибгарлар пул мукофоти эвазига сўровномада қатнашишни ёки "ютқизмаслик" шартлари асосида танловларда қатнашишни таклиф қилишади. Ушбу фирибгар сайтлар ижтимоий тармоқларда реклама қилинади, СМС ва мессенжерлар орқали юборилади

Аслида, одамларни пул мукофотлари ўрнига фақат йўқотишлар кутмоқда. Фирибгарлар турли баҳоналар билан солиқ, қатнашиш учун бадал ёки бошқа нарсаларни тўлаш учун сиздан банк картаси маълумотларини киритишингизни сўрашади

Фирибгарлар сўнгги янгиликлардан фойдаланадилар – фирибгарлар ўз схемаларини давлатлатда содир бўлаётган бир марталик тўловлар, имтиёзлар ва йиғимлар билан боғлиқ воқеалар ҳамда янгиликлар замирида шакллантирадилар. Аҳолига пул олиш учун ҳаволалар юборилади, у орқали банк картаси маълумотлари ўзлаштирилади ва барча маблағлар ўғирланади

Фирибгарлар ўйлаш учун вақт бермайдилар - улар одамни тинч муҳитда онгли қарор қабул қилиш имкониятидан маҳрум қилиш учун атайлаб шошилтирадилар ва босим ўтказадилар. Улар СМС тасдиқлаш кодлари, карта кодлари ёки паролни айтишингизни "имкон қадар тезроқ" талаб қиладилар

Муҳим! Агар бирон бир молиявий қарор қабул қилиш пайтида босим бўлаётганини ҳис қилсангиз бу аниқ фирибгарлик белгисидир. Кичкинагина шубҳа туғилганда ҳам гўшакни қўйинг ва банкнинг call-марказига ўзингиз қўнғироқ қилинг!

@finlituzb

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS