Get Mystery Box with random crypto!

Биргаликда қарз олувчи - қарз олувчи билан кредит (микроқарз) | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Биргаликда қарз олувчи - қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларни тўлашда қатнашувчи ҳамда кредит (микроқарз) бўйича қарз олувчи билан биргаликда жавоб берувчи жисмоний шахс

Бунда, кредит ташкилоти мажбуриятларнинг бажарилишини асосий қарз олувчидан талаб қилганидек, биргаликда қарз олувчидан ҳам сўраш ҳуқуқига эга

Кўпинча “биргаликда қарз олувчи” тушунчаси “кафил” тушунчаси билан адаштирилади. Бу тушунчалар моҳиятан ўзаро ўхшаш бўлиши мумкин, аммо улар бир-биридан фарқланади

Кимлар биргаликда қарз олувчи бўлиши мумкин?

Даромадга эга ҳар қандай жисмоний шахс биргаликда қарз олувчи бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–33-сонли Фармони асосида ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича қарз олувчининг оила аъзоси ва яқин қариндоши бўлмаган шахслар ҳам биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этиши мумкин

@finlituzb

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS