Get Mystery Box with random crypto!

Аҳолининг молиявий маданиятини ошириш мақсадида Марказий банк | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Аҳолининг молиявий маданиятини ошириш мақсадида Марказий банк томонидан “Uzreport” телеканалининг “Fayzli tong” дастурида янги “Moliyaviy savodxonlik” телелойиҳаси ишга туширилди.

“Moliyaviy savodxonlik” таълим лойиҳаси Ипак йўли банк, Турон банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Халк банки ҳамда “Humo” тўлов тизими ҳамкорлигида ҳафтасига 3 маротаба – ҳар душанба, чоршанба ва жума кунлари эфирга узатилади.

Лойиҳа соҳа мутахассислари билан интервью шаклида телетомошабинлар дуч келган масалалар муҳокамаси билан жонли эфир давомида ўтказилади.

Лойиҳада қуйидаги долзарб мавзулар ёритилади:

рақамли молиявий саводхонлик ва хавфсизлик;
жамғариш маданиятини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
тадбиркорлар учун молиявий саводхонлик.

Instagram | Telegram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Sticker | Android | IOS