Get Mystery Box with random crypto!

1. Ҳар куни чўнтагингизда қолган майда пулларни “копилка”га жо | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

1. Ҳар куни чўнтагингизда қолган майда пулларни “копилка”га жойлаштиринг. Улар ойнинг охирида йиғилиб кўпроқ пулга айланади.

2. Сиз сарфлайдиган пулларни тўрт ҳафтага ажратинг – ҳар ҳафтанинг охирида 7 кунлик бюджетдан ортган пулларингизни жамғармага ўтказинг.

3. Қайтарилган қарзларни “копилка”га тўлиқлигича юборинг. Аслида, бу сумма даромад эмас, шунчаки сиз аввалги ойларда ҳисобга олмаган пулларингизни қайтариб олдингиз.

4. Тасаввур қилинг, валюта айирбошладингиз. Мавжуд суммани яхлитлаб, ортиб қолган миқдорни “копилка”га жойлашингиз мумкин. Дейлик, 1 095 000 сўм миқдордаги сумманинг 35 000 сўмини жамғариш учун ажратасиз. Кейинчалик улар катта суммага айланади.

5. Ўзингиз учун жарималар тизимини ишлаб чиқинг. Зарарли одатлар учун ўзингизни молиявий жиҳатдан жазоланг. Масалан, машғулотни ўтказиб юбордингизми – “копилка”га 10 000 сўм жойлаштиринг. Ҳар икки ҳолатда ҳам фойда бўлади: ёки захирадаги пулингиз кўпайади, ёки янада интизомли бўласиз.

6. Кераксиз харажатларни икки ҳафтага кечиктиринг. Агар бу муддатдан кейин ҳам сизда харид хоҳиши сақланиб қолса, унда ихтиёр ўзингизда. Аммо 14 кун ичида ушбу харажат жуда зарур эмаслигига аён бўлишингиз ҳам мумкин.

@finlituzb

Instagram | Telegram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Sticker | Android | IOS