Get Mystery Box with random crypto!

Молиявий ёстиқча – бу кўзда тутилмаган вазиятлар учун ажратилг | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Молиявий ёстиқча – бу кўзда тутилмаган вазиятлар учун ажратилган пул. Яқин келажакда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди – иш жойини йўқотиш, соғлиқ бўйича муаммолар ва бошқа форс-мажор вазиятлар

Кредит бўйича кейинги тўловларни ўтказиб юбормаслик учун молиявий хавфсизлик ёстиқчасига эга бўлиш лозим. Бунда молиявий ёстиқча энг камида сизнинг 6 ойлик жами харажатларингиз (шу жумладан, кредит тўловларингиз) миқдорида бўлиши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун сиз онлайн омонат очишингиз ва ҳар ой унга маълум миқдордаги пулни йўналтиришингиз ҳам мумкин

Бу муҳим! Бундай захирага пулни харажатдан кейин эмас балки даромад олганда ажратиш лозим. Жамғармага доимий равишда ажратиладиган бундай пул, кам миқдорда (иш ҳақининг 10 % атрофида) бўлса ҳам, вақт ўтиши билан сезиларли даражадаги пулни йиғишга ёрдам беради

@finlituzb

Instagram | Telegram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Sticker | Android | IOS