Get Mystery Box with random crypto!

Нарх-навоси тартибга солинадиган, қисқа муддатларда ўзгарувчан | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Нарх-навоси тартибга солинадиган, қисқа муддатларда ўзгарувчан ҳамда мавсумий товар ва хизмат нархларидаги ўзгаришлар базавий инфляцияни ҳисоблашда инобатга олинмайди

Айнан бу товар ва хизматларни базавий инфляциядан чиқариб ташлаш, нархлари шок таъсирида ўзгарувчи товар ва хизматларнинг динамикасига чалғимасдан пул-кредит сиёсати чораларини умумий нархларга таъсирини ажратиб олишда қўл келади

Базавий инфляцияни ҳисоблашда бу каби товар ва хизматлар нархларидаги ўзгаришларнинг киритилмаслигига асосий сабаблар қуйидагилар ҳисобланади:

товар ва хизматларнинг (узум, шакар ва шу кабилар) мавсум давомида нархи кескин ўзгариши
товар ва хизматларнинг (масалан, импорт товарлари) нарх-навоси қисқа муддатларда тез-тез ўзгариб туриши иқтисодиётда шок таъсирга эгалиги
давлат томонидан нарх-навоси ўрнатиладиган ва тартибга солинадиган айрим товар ва хизматлар (масалан, буғдой, пахта ёғи)нинг инфляция даражасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши

@finlituzb

Instagram | Telegram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Sticker | Android | IOS