Get Mystery Box with random crypto!

Тўлов баланси – маълум бир вақт мобайнида (чорак, ярим йил, би | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Тўлов баланси – маълум бир вақт мобайнида (чорак, ярим йил, бир йил ва ҳ.к.) бир мамлакат ва унда рўйхатдан ўтган корхоналар, жисмоний шахслар ва давлат идораларининг бошқа мамлакатлардаги корхоналар, жисмоний шахслар ва давлат идоралари билан амалга оширган барча иқтисодий операцияларини ўзида акс эттирувчи статистик ҳисоботдир

Масалан, товар ва хизматларни экспорт ёки импорт қилиш, бошқа бир давлатга кредит бериш ёки жалб этиш, кредит бўйича тўловларни амалга ошириш, халқаро пул ўтказмалари, қимматли қоғозлар бўйича халқаро савдолар ва бошқалар шулар жумласидандир

Ушбу ҳисобот мамлакат ташқи иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш ва унга оид пул-кредит, валюта сиёсати каби макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш учун муҳим статистик асос вазифасини ўтайди

Халқаро валюта жамғармасининг таснифига биноан, тўлов баланси жорий операциялар ҳисоби, капитал билан боғлиқ операциялар ҳисоби, молиявий операциялар ҳисоби ҳамда соф хатолар ва йўқотишлар каби таркибий қисмлардан иборат

@finlituzb