Get Mystery Box with random crypto!

Financial blog||™

Telegram kanalining logotibi financialblog1 — Financial blog||™ F
Telegram kanalining logotibi financialblog1 — Financial blog||™
Kanal manzili: @financialblog1
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Bu kanalda siz⬇️
🔹Moliya
🔹Bank
🔹Birja savdosi (Treyding)
sohalariga oid ma'lumotlarga ega bo'lasiz
🔓02.10.2022

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-01-01 18:07:22 Хорватия 2023 йилни янги валюта билан бошлади: 1 январдан бошлаб мамлакат еврога ўтди. Илгари хорват кунаси амал қилиб келган эди.

Ундан ташқари Хорватия 1 январдан бошлаб Шенген ҳудудининг бир қисмига айланди ва Шенген визаларини бериш ҳуқуқига эга бўлди.
https://t.me/financialblog1
4 views15:07
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:16:50 Расман: Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар тасдиқланди

Президент фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Бош вазир ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Бош вазир ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Бош вазир ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Бош вазир ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.
3 viewsedited  13:16
Ochish/sharhlash
2022-12-27 16:31:33
Сенат 2023 йилга мўлжалланган Давлат бюджетини маъқуллади

Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг даромадлари 2023 йилда 310,7 трлн сўмни ҳамда харажатлар 343,2 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Батафсил: https://sof.uz/v8vc

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
@sofuzb
5 views13:31
Ochish/sharhlash
2022-12-24 07:02:34 Янги вазирликлар рўйхати тасдиқланди

Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 21 тагача қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда.

Янгиланган вазирликлар рўйхати:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Табиат ресурслари вазирлиги;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Сув хўжалиги вазирлиги;

Рақамли технологиялар вазирлиги;

Адлия вазирлиги;

Транспорт вазирлиги;

Маданият ва туризм вазирлиги;

Мудофаа вазирлиги;

Энергетика вазирлиги;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ташқи ишлар вазирлиги;

Ички ишлар вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
6 views04:02
Ochish/sharhlash
2022-12-22 10:33:17 2023 бюджети. Асосий рақамлар

ЯИМ 1 068 трлн.сўм.

Консолидациялашган бюджет: Даромадлари 311 трлн.сўм.
Харажатлар 343 трлн.сўм.

Дефицит 33 трлн.сўм.

Бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида.

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми 800,0 млрд. сўм.

Ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 млрд. АҚШ доллари.

Давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 17,0 трлн. сўм.
4 views07:33
Ochish/sharhlash
2022-12-22 10:27:12 Молия вазирлиги 2023 йил учун давлат бюджети параметрларини эълон қилди.
4 views07:27
Ochish/sharhlash
2022-12-20 11:08:11
Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни янада яхшилаш устувор йўналиш бўлади.

Келаси йили қарийб 30 миллиард доллар сармоя жалб қилинади, шундан 25 миллиард доллар хусусий инвестициялар бўлади.

Жумладан, умумий қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга туширамиз ва яна 40 та янги йирик лойиҳа бошланади. Мисол учун:

- “Ёшлик” мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказилиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушади;

- Олмалиқда 4-мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳалари бошланади;

- Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилиши якунланади.

Facebook|Instagram|Twitter
6 views08:08
Ochish/sharhlash
2022-12-20 11:08:02 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади

«2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш асосий мақсадимиз бўлади. Бу йил бошланган “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури ўз самарасини бермоқда.

Бир йилнинг ўзида 2 мингга яқин тадбиркорлар илк бор ташқи бозорларга чиқди. Келаси йилда ҳам, экспорт қилувчиларга транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш давом эттирилади.

Европа бозорларига текстиль, электротехника, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробар оширамиз. Маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичли божхона расмийлаштируви 3 баробарга қисқаради.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб,
ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишларини жадаллаштирамиз.

Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган)», — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:
@uzauz
4 views08:08
Ochish/sharhlash