Get Mystery Box with random crypto!

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов гул беришга жалб қилинад | IQTISODIYOT.UZ

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов гул беришга жалб қилинадиган талаба қизлар бўйича муносабат билдирибди:

«Энг ёмон кўрганим шу, хориждаги меҳмонларни кутиб олиш (фон) учун нега менинг гул қизларим гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизнинг фарзандингизни қўйиб кўринг. Бу бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз. Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши. Яъни у қизлар хоҳлаб бораётгани йўқ. Совуқда, дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақти адрас кўйлакни кийиб, гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса у. Таржимон бўлса тушунаман, туризмда ўқиса тушунаман.

Стадионни тўлдириш учун ҳам талаба, фон учун ҳам талаба, фестиваль бўлса ҳам талаба... Ҳамма жой ҳуқуқий қолипга тушиши шарт. Талаба ўқиши керак. Керак бўлса тўйиб ухлаши керак, талабанинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққимиз йўқ».


@xushnudbek