Get Mystery Box with random crypto!

Оқ йўл, магистрлар! ТДТУ Олмалиқ филиалида металлургия йўнал | Filialimiz yoshlari (TDTU OF)

Оқ йўл, магистрлар!

ТДТУ Олмалиқ филиалида металлургия йўналиши магистратура мутахассислиги бўйича таълим олиб, диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилган 16 нафар талаба магистр даражасига эга бўлдилар. Уларни ТДТУ Олмалиқ филиали директори профессор А.У.Самадов, Металлургия кафедраси профессорлари С.Абдураҳмонов, М.М.Якубов ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, бош муҳандис А.А.Абдуқодиров, ОКМК бош муҳандисининг илм-фан бўйича ўринбосари А.С.Хасанов самимий қутлаб, келгуси ишларига ривож тилади.