Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилнинг 28 сентябридан 2 октябрига қадар «Юксалиш» умумм | Jamoatchilik fikri

Жорий йилнинг 28 сентябридан 2 октябрига қадар «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати «Jamoatchilik fikri» Телеграм-каналида Ўзбекистонда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият ҳақида интернет тармоқлари фойдаланувчиларининг фикрини аниқлаш мақсадида эксресс-сўров ўтказди. Сўровда 4 957 киши иштирок этди.

Эътиборли томони, респондентларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи (1 783 киши ёки 36 фоизи) яқинларидан ҳеч кими коронавирусга чалинмаганини қайд этди. Шунингдек, 894 киши ёки 18 фоизи ҳамкасбларим (дўстларим) касал, дея жавоб берди. 644 респондент ўзида коронавирусга ўхшаш симптомлар бўлса-да, лекин тест таҳлили манфий кўрсатганини маълум қилди. 631 нафар Телеграм фойдаланувчилари ўзлари касалликдан даволаниб чиққанини (ёки ҳозирда касаллигини) билдирди. 567 киши яқин қариндошлари бемор эканини, 441 киши (9 фоиз) эса қариндошлари ва яқинлари орасида қурбонлар борлигини айтди.

yumh.uz │ Telegram │ Facebook │ Twitter│Instagram