2022-12-20 20:16:40
Чарлз Дарвиндан иқтибослар:
Умрининг бир дақиқасини беҳуда ўтказишга журъат этган киши ҳаётнинг қадрини тушунмабди.
Инсоннинг дўстлиги, унинг қадр-қимматини энг муҳим ўлчовларидан биридир.
Одобли инсон, ўтмишдаги хатти-ҳаракатлари ва мотивлари ҳақида фикр юрита оладиган, баъзиларини маъқуллаб, бошқаларини эса рад этоладиган кишидир.
Илм одамида нафс ва эҳтирос бўлмаслиги керак — ҳудди тош билан қопланган юракдек бўлиши керак.
Бир америкалик маймун коньякдан маст бўлса, у бошқа бу шишага тегмайди. Шу жиҳатдан айтишимиз мумкинки, у кўпчилик инсонларга қараганда анча ақлли.
Биз ўзимиз қул қилган ҳайвонларни ўзимизга тенг деб билишни ёқтирмаймиз.
Унча узоқ бўлмаган бир неча асрлардан кейин, инсонлар бутун дунёдаги маҳаллий халқларни қириб уларнинг ерларини босиб оладилар.
Келажак, агар болаларга боғлиқ бўлса, ҳозиргидан қанчалар яхши бўларди!
Фактларни кузатадиган ва хулосалар чиқарадиган бир машинага айландим.
Ўзимни, ҳамма нарсага қудрати етадиган ва жудаям улуғвор Худонинг, капалак қурти ғумбакларига ўз тухумларини қўйиб уларни тириги билан озиқланадиган паразитларни яратганига ишонмайман.
Мен ҳар қандай кичик ўзгаришни, агар у фойдали бўлса, "Табиий танланиш" деб атайман.
Оҳирги пайтлар Шекспирни ўқиб чиқдим ва ақл бовар қилмас даражада зерикдим, ҳатто кўнглим айний ёзди.
Аҳмоқларнинг тажрибаларини яхши кўраман! Чунки, бу ўзимни ҳам бошимга кўп тушади.
Агар камбағалларнинг аҳволига табиат қонунлари эмас, балки, ҳукуматларимиз сабаб бўлса, энг катта гуноҳ бизникидир.
Жоҳиллик кўпинча билимни эмас, ишончни туғдиради. У ёки бу муаммони илм билан ҳал қилиб бўлмайди, деб туриб олганлар кўп биладиганлар эмас, кам биладиганлардир.
Узоқ инсоний (ва ҳайвоний) тарихда ҳамкорлик ва мулоқот қилишни ўрганганлар энг самарали тарзда омон қолишди.
На энг кучли бўлган тур ҳаётда қолди, нада энг ақллиси... Ўзгаришларга энг тез мослаша олганларгина ҳаётда қолган.
Инсон — тукли, думли, тўрт оёқли бўлган ва дарахтларда яшаган (арбореал) турдан келиб чиққан.
Барча турларнинг алоҳида-алоҳида яратилганлигини илгари сурувчи иддаода ҳеч бир илмийлик йўқ.
Биз ўз ахлоқий маданиятимиз чўққисига фикрларимизни назорат қилишимиз кераклигини англаганимизда чиқдик.
Хатони тўғрилаш, кўпи билан, янги ҳақиқатни топишдек, ҳатто ундан ҳам яхшироқ.
Барча йўлдошларнинг, сайёраларнинг, юлдузларнинг; борлиқнинг маълум қонунлар билан бошқарилишини биламиз, лекин, энг кичик ҳашаротнинг, алоҳида бир сабаб билан, номаълум куч тарафидан бир вақтнинг ўзида яратилганлигига ишонишни истаймиз.
Нима бўлган тақдирда ҳам, инсон ўз аждодларининг изини тамғадек кўтариб юришини тан олишимиз керак.
@fikrlashsanati
685 viewsedited 17:16