Get Mystery Box with random crypto!

​​ Шаҳар ҳокими, прокурор ва маҳалла раиси танбеҳ эшитди Шавк | Fikrat

​​ Шаҳар ҳокими, прокурор ва маҳалла раиси танбеҳ эшитди

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги "Бунёдкор" маҳалласига бежизга бормабди.

Бу ердаги аҳвол маҳалла номига бутунлай зид. Ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган. Маҳалла идорасининг ўзи ҳам ҳароб, бино орқасида чиқиндилар ётибди.

Давлат раҳбари маҳалла раиси ва маслаҳатчиси билан мулоқоти чоғида ўз эътирозини билдирди.

"Сизлар одамларни уюштиришингиз, бошқаларга ўрнак бўлишингиз керак. Шу маҳалланинг эгаси-ку сизлар! Мўмин-мусулмон-ку сизлар! Дарахт экса бўладими? Чиқиндини тозалатиб қўйса бўладими? Деворни оқласа бўладими? Шунга кўп нарса керакми? Биз маҳаллага шунча эътибор қаратяпмиз, катта ваколатлар беряпмиз. Бу ҳолатда қандай ислоҳотчи бўласизлар, одамларни қандай эргаштирасизлар", дея саволлар қўйди Шавкат Мирзиёев.

Президент маҳаллага ташриф чоғида йўлларнинг ҳолати ёмонлиги, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмагани учун Наманган шаҳри ҳокими Олимжон Исаевга, шаҳар прокурорига ва маҳалла раисига танбеҳ берди.

"Баландпарвоз гаплар билан ҳисобот берасизлар. Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! Бу маҳаллада 12 минг одам яшайди. Аҳволни қаранглар, бу сизнинг юзингиз.

Қачон одамларнинг дарди билан яшайсизлар? Исаев, қанча вақт бўлди ҳоким бўлганингга? Ҳеч бўлмаса деворларни оқлатиб, ҳовлиларни тозалатиб қўйсанг бўларди-ку?

Мен Фарғонага борганимда хулоса чиқармадингларми? Мусорни қара. Қорақалпоғистонда ҳам бунақа эмас. Мўйноққа бориб кўр", деган президент.

Шу ерга тўпланган аҳоли билан ҳам мулоқотда нуронийлардан бири маҳаллада ичимлик суви, табиий газ, ишлаб чиқариш корхонаси йўқлигини, йўллар таъмирга муҳтожлигини айтди.

Манба
Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat