Get Mystery Box with random crypto!

Тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг ҳал бўлади П | Fikrat

Тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг ҳал бўлади

Президент Фарғонага ташрифи чоғида бундан буён исталган маҳаллага шахсан ташриф буюриб, мавжуд вазиятдан танишишини айтган эди. Айни пайтда Наманганда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишаётган давлат раҳбари бугун мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланишини айтди.

"Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади", — деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди.

"Кеча Даштбоғ маҳалласининг раиси 22 ёшли Музаффар билан танишдим. Маҳалла раисини ёшлар орасидан сайлайлик. 15 кунда ҳар бир туманда маҳалла раислари йиғилиши бўлади. У ерда депутатлар қатнашади. Бу Наманган тажрибаси бўлади. Музаффарга ўхшаган ислоҳотчи ёшларни қўямиз. 775 та садоқатли одамларни топа олсак, муаммоларнинг ўзи ҳал бўлади", — дея таъкидлади Президент.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat