Get Mystery Box with random crypto!

​​Президент Ўзбекистон тараққиётига тўсиқ бўлаётган учта асоси | Fikrat

​​Президент Ўзбекистон тараққиётига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони айтди

"Бугунги ислоҳотларимизни амалга ошириш жараёнида, албатта, ўзига хос тўсиқлар мавжуд. Булар бир ёки бир қанча эмас. Аммо мен ҳозир уларнинг энг муҳим учтасини санаб ўтаман, — деди Шавкат Мирзиёев Намангандаги «Ишга марҳамат» мономарказида журналистлар билан бўлган учрашувда.

Биринчиси, кадрлар масаласи. Мен бунга деярли ҳар бир чиқишимда тўхталаман. Хабарларингиз бор, аравани тортмаётган, бугунги талабларга жавоб бермаётган амалдорларни ишдан оляпман. Биз йиллар давомида мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълим соҳаларига жиддий эътибор бермадик. Шу боис ҳам кадрлар масаласи бугунги кунга келиб, асосий муаммолардан бирига айланди.

Уч йилдан буён таълим соҳасига катта аҳамият қаратяпмиз. Бугунги ҳаракатларимиз йиллар ўтиб, ўзининг, албатта, самарасини беради ва кадрлар масаласи ҳам ечим топади, деган умиддаман.

Иккинчи муаммо шуки, коррупция иллати. Коррупция оёғимиз тагида турибди. Илк бор коррупцияга қарши курашадиган агентлик туздик, қурилиш, тиббиёт каби бир қанча соҳаларда «коррупциясиз соҳа» тизимини жорий қилишга киришдик. Бу ҳаракатларимиз ҳам маълум вақт ўтиб, ижобий самара кўрсатишига ишонаман.

Учинчи тўсиқ — бу кўплаб давлат идоралари раҳбарларининг савияси, билими бугунги замон талабида эмас. Шунинг учун ҳам замонавий дунёқарашга эга, бир қанча тилларда эркин сўзлашадиган ёшларни раҳбарликка тайинлаяпман. Аммо бу борада ҳам ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп".

P.S. Президент қайд этган иллатлар қаторида Сиз тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган яна қандай омилларни айтган бўлардингиз?

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat