Get Mystery Box with random crypto!

Хушхабар: Кўп қаватли уйлар орасидаги қурилиш тўхтатилди. Шаҳа | Fikrat

Хушхабар: Кўп қаватли уйлар орасидаги қурилиш тўхтатилди. Шаҳар ҳокими қарори бекор бўлиши кутилмоқда

Кутаётганимиз, Фарғона тажрибаси ҳали пойтахтга етиб келмади, аммо хушхабар келди. Пойтахт марказидаги Абай кўчасига туташ 13-мавзеда, 11- ва 13-уйлар оралиғида кетаётган қурилиш ишлари тўхтатилди. Тез кунларда қазилган котлован кўмилиб, ўрнида болалар ўйин майдончалари қурилади.

Иккита беш қаватли уйларнинг ўртасидаги 20 сотихли бўш ерда амалга оширилаётган уй қурилиши ШНК талабларига зид экани, ниҳоят, тан олинди.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Беҳруз Ҳакимовнинг маълум қилишича, тадбиркорга мазкур ҳудуддан ер ажратиш тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори бекор бўлиши кутилмоқда.

«Aҳолининг норозилиги сабаб қурилиш ишлари тўхтатилди. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори юридик жиҳатдан бекор қилинишини кутяпмиз. Чунки бу туманнинг ваколатига кирмайди.

Шаҳар ҳокимининг қарори бекор бўлиши билан ҳудудда қазилган жойларни қурувчи томонидан тўлдирилиб, атрофи ўраб олинган тўсиқлар олиб ташланади ва ҳудуд ободонлаштирилади. Мазкур бўш ер майдонида шаҳар ҳокимининг топшириғи билан болалар майдончаси ва спорт майдончалари қурилади», — деди Беҳруз Ҳакимов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

P.S. Астойдил ҳаракат қилинса, ҳар қандай муаммонинг ечими топилади, нима дедингиз?

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat