Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил январида юртимизга жўнатилган халқаро пул ўтказмалари | Fikrat

2021 йил январида юртимизга жўнатилган халқаро пул ўтказмалари миқдорини маълум қилди.

Марказий банк хабарига кўра, 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 427 млн долларни ташкил этди.

Россия Марказий банки эса рекорд ҳажмдаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди. Пуллар асосан МДҲ давлатларига юборилган.
Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 27 млн долларга ёки 7 фоизга ошган.

Ўзбекистондан чет давлатларга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 101 млн долларни ташкил этган. Демак, ижобий сальдо 326 млн долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд долларни ташкил этган эди. Бу 2019 йилга нисбатан 17 млн долларга кўпроқ.

P.S. Меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини ҳис этаяпсизми?

Фикрдошларга ҳам улашинг https://t.me/fikrat