Get Mystery Box with random crypto!

Россия қатор жиноятларда айбланаётган 10 нафар фуқарони Ўзбеки | Fikrat

Россия қатор жиноятларда айбланаётган 10 нафар фуқарони Ўзбекистонга топширди. Улар орасида хавфли рецидивист ҳам бор.

Улар турли вақтларда Россия ҳудудида қўлга олинган бўлиб, асосан мулкка қарши ҳамда гиёҳванд моддалари савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланаётган шахслардир.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Россия томонига уларни топширишга оидга тегишли сўровларни йўллаган. Россия томони эса сўровларни қаноатлантирган. Махсус посбонлар ҳамроҳлигида жиноятчилар Тошкентга олиб кетилган.

Маълумот учун: жўнатилганлар орасида фирибгарлик йўли 27 минг долларни ўзлаштирган Аъзамхон Тожихўжаев, ишга киритиб қўйиш баҳонаси билан 19 кишини чув туширган Толиб Сиддиқов ҳам бор.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat