Get Mystery Box with random crypto!

САФАР ОЙИ Сафар ойи кириб келди сафар ойи ҳижрий-қамарий тақв | في مسكين 🇸🇦

САФАР ОЙИ

Сафар ойи кириб келди сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида сафар ойида сафар қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди.
Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ». Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» – «сафар яхшилик» деб номланди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни фатҳ қилдилар.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар. «Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.Мухтарам азизлар бундай хурафату ирим сиримларларга ишонмай сафар ойи хақидаги китоблар ва мақолаларни ўқийлик ва фарзандларимизга хам қариндошларимизга етказайлик тўй қилмоқчи бўлиб турган инсонлар хеч еккиланмасдан тўйларини ўтказиверсин иншааллох бахтли оилалардан бўлади.
Шеробод тумани "Шеробод" жомеь масжиди имом ноиби Самандар домла Пўлатов.
https://t.me/fii_miskin