2021-11-27 21:04:46
Изланишнинг муҳимлиги ҳақида.
Тез-тез электрон почтага бизнес ҳақида саволлар келади. Имкон даражасида жавоб бераман. Савол берган одамни тўғри тушунаман чунки ўзимизда ҳам кўп савол ва муаммолар туғилади.
Уларга қанақа қилиб жавоб топишим ҳақида сизга айтиб бераман. Демак, мен ечимини тополмайдиган муаммо пайдо бўлди. Аввало, муаммога дуч келган биринчи инсон эмаслигим аниқ. Унга менгача дуч келишган ва кимдир тажрибасини интернетда бўлишган. Демак, ўша жойни қидираман.
1. Google, Youtube, Quora ёки бошқа хизматлардан поиск бераман. Минглаб манба келиб чиқади. Камида 10та мақолани ўқиб кўраман. Ҳатто тушимга кирмаган осон ечимлар топилади.
2. Ўша мавзуда энг зўр китобларни ўқийман. Мақола муаммога тўлиқ киришиш имконини бермади ёки мавзуни чуқурроқ ўрганмоқчиман. Шу ҳолатда мавзу юзасидан китоб ўқиб чиқаман.
3. Тренинг ёки пуллик курс сотиб оламан. Биринчи иккита ресурс ҳеч қанақасига ёрдам бермади, бу ҳолатда пуллик курс ёки тренинг сотиб оламан. Бунақаси 7 йиллик фаолиятда фақат бир марта бўлди.
4. Мени қийнаган муаммо ёки саволга жавобни шу учта йўл билан тополмадим. Шунда шу соҳанинг энг зўр мутахассисига алоқага чиқаман ва ундан сўрайман.
Хуллас, изланганга толе ёр. Бизнес қилиш жараёнида муаммолар ва саволлар бўлиши табиий. Қўл силтаб ёки кимдир келиб муаммони ҳал қилиб беришини кутганлар кутиб ўтираверади. Ҳаракат қилиш, изланиш одамни олдинга кетишига сабаб бўлади.
Изланишдан тўхтаманг.
PS: Юқоридаги тўртта нарсани фақат бизнес эмас, хоҳлаган ўрганиш жараёнига нисбатан ҳам қўлласа бўлади.
@allaevuzb
107 viewsFIFFA~8632, 18:04