Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-февралд | FIDES KONSALTING⚖

​​ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-февралдаги ПФ-74-сон фармонига кўра,
2022-йил 1-апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида парваришлаш нафақаси жорий этилган.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати мана шу ерда ўқишингиз мумкин.

Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting