2022-07-08 20:32:01
#Foydali
Таҳорат фарзлари
Таҳорат фарзлари нечта?
Тўртта: юзни ювмоқ, қўлни ювмоқ, бошни ҳўлламоқ, оёқни покламоқ.
Юз ювиш тартиблари қандай?
Юзнинг пешонадан ияккача бўлган очиқ қисми ювилиши лозим. Соқол-мўйловларга маш тортилади.
Қўлларнинг ювилиш тартиблари қандай?
Панжалар учидан тирсаккача, тирсак ҳам, тирноқлар ораси ҳам ювилади.
Бошнинг ҳўлланиш тартиби қандай?
Бошнинг сочли қисмининг тўртдан бирига маш тортилиши фарз, ҳаммасига маш тортиш суннат.
Оёқнинг қанчаси ювилади?
Панжадан тўпиққача, сўнг тўпиқнинг ўзи ҳам.
Оёқларда маҳси ёки этик бўлган ҳолда-чи?
Таҳорат кетмасидан олдин кийилган бўлса, маш тортилади.
Ибодати исломия китобидан
@fiddunyayim
340 views. . . . . . ., 17:32