Get Mystery Box with random crypto!

#Foydali_ilm ҚИРОАТИ МАҚТАЛГАН САҲОБАЛАР Расулуллоҳ соллалло | Feyams🌸🌿

#Foydali_ilm

ҚИРОАТИ МАҚТАЛГАН САҲОБАЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрим саҳобалар тиловатини мақтаганлар.
Пайғамбаримиздан мақтов эшитган қори саҳобалар Ислом умматининг юлдузлари, ҳар соҳада ибратли инсонлар бўлишган. Улар ҳақидаги ривоятлар оғиздан-оғизга ўтиб, тилларда достон бўлган.
Жумладан, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Эй, Абу Мусо! Сенга Довуд оиласи найларидан бири берилган экан!” деб айтганлар.

Довуд алайҳиссаломнинг овози жуда чиройли бўлган. Ривоят қилинишича, у зот Забурни ўқиганида ўзи ҳам йиғлаб, атрофдагиларни ҳам юм-юм йиғлатарди. Қуруқликдаги, денгиздаги барча жонзотлар жим туриб қироатини эшитар, кўз ѐш тўкарди.

Довуд алайҳиссалом қироати ҳақида Қуръонда шундай дейилган: “Тоғларни, қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйсундириб қўйдик. Биз шундай қила олувчимиз” (Анбиѐ сураси, 79-оят376).

Аллома Ибн Касир айтади: “Довуд алайҳиссалом Забурни жудаям чиройли овозда ўқирди.
Забурни тиловат қилса, осмонда учиб кетаѐтган қушлар жойида тўхтаб қолиб унга соме бўлар, пурвиқор тоғлар Довуд алайҳиссаломга ижобат этарди. Шу сабаб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу кечаси Қуръон ўқигаѐтганини эшитиб: “Бу кишига Довуд оиласи найларидан (яъни, чиройли овозидан) берилгани экан!” деб айтганлар”.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.


Yaqinlaringizga ham ulashing

https://t.me/feyams_77