2023-04-27 13:52:26
АСАЛИНИ ОЛ, ЛЕКИН УЯСИНИ БУЗМА
Мулойимлик ҳар қандай нарсага зийнат, кўрк бағишлайди. Қўполлик эса ҳар қандай нарсани булғайди. Мулоқат чоғидаги мулойимлик, юздаги табассум, учрашганда айтилган яхши сўз тўқилган бир кийим бўлиб, бахтли кишилар уни кийиб юришади. У мўминнинг сифати бўлиб, худди асаларига ўхшайди. Асалари пок нарсалар еб, пок нарсалар ишлаб чиқаради. Асалари гулга қўнганида уни синдирмайди. Чунки Аллоҳ мулойим кишиларга насиб этадиган нарсасини қўпол кишиларга асло раво кўрмайди. Шундай одамлар борки, улар ташриф буюриши билан бошлар кўтарилади, кўзлар унга тикилиб қарайди, қалблар тирилади, руҳлар ярайди. Чунки улар сўзлашиш, сўрашиш, олди-берди қилиш, учрашиш ва хайрлашиш чоғида кишиларга ҳузур бағишлайдилар.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
198 views10:52