Get Mystery Box with random crypto!

Энг яхши нарса, икки кунлик замон, ғанимат мол Мен барча ях | Feruza otinoyimiz

Энг яхши нарса, икки кунлик замон, ғанимат мол

Мен барча яхши нарсалардан тотиб кўрдим, аммо эсон-омонлик, саломатликдан кўра яхшироғини топмадим. Аччиқ нарсаларнинг ҳам барчасини тотиб кўрдим, аммо одамларга муҳтожликдан кўра аччиқроқ нарсани топмадим. Темир ва тошларни кўтариб ташидим, лекин қарздан кўра оғирроқ юкни кўрмадим. Билгин, замон икки кундан иборат, бир куни сенинг фойдангга, иккинчи куни зарарингга бўлур. Фойдангга бўлган кунга ношукрлик қилма, зарарингга бўлган кунга сабр қил, чунки у кунларнинг барчаси ўтиб кетади.
Эй ворисларига бу дунёда мол тўпловчи, ўлгунингча бу молдан фойдалана оласанми? Ўлишдан олдин молларингдан ўзингга ҳам эҳсон қилиб қол. Чунки ўлимдан кейин барчасидан насибанг узилади.