Get Mystery Box with random crypto!

Бизнес 5 та асосий вазифаларнинг навбатдагиси бизнес. Албатта | FERMERGA MADAD

Бизнес

5 та асосий вазифаларнинг навбатдагиси бизнес. Албатта, бизнесни ривожлантирмасдан бирор натижага эришишни орзу қилиш ҳам имконсиз.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ТАДБИРКОРЛИК ривожланган давлатда – сифатли таълим, малакали тиббиёт, фаровон ҳаёт ҳамда эртанги кунга ишонч бўлиши дунё тажрибасида аллақачон ўз исботини топганини таъкидлади.

“Умуман айтганда, биз қураётган Янги Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди.

Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади.

Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Биз аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.

@fermerga_madad