Get Mystery Box with random crypto!

«ЎЗГИДРОМЕТ»: Жазирама иссиқ ҳарорат қайтиши мумкин. Гидромет | FERMER.UZ

«ЎЗГИДРОМЕТ»: Жазирама иссиқ ҳарорат қайтиши мумкин.

Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, кузнинг сентябр ойи дастлабки кунлари иссиқ келиши кутилмоқда.

Хусусан, 2-4 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати максимуми республиканининг шимолий ва марказий вилоятларида +39 даражагача, жанубий вилоятларида эса +40 даражагача иссиқликка кўтарилиши мумкин.

Минтақадан антициклоннинг чекиниши сабаб Ғарбий Европани узоқ муддат қизитган, иссиқроқ ҳавонинг ғарбдан аста кириб келиши учун шароит юзага келяпти.

Мазкур иссиқроқ ҳаво тўлқини 4 сентябрь куни республиканинг шарқий қисми водий вилоятларига ҳам +37 даражалик иссиқликни тақдим этиши мумкин.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan