Get Mystery Box with random crypto!

ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ҲАФТАЛИК ОБ-ҲАВО: Қуруқ ва бироз иссиқ ҳаро | FERMER.UZ

ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ҲАФТАЛИК ОБ-ҲАВО: Қуруқ ва бироз иссиқ ҳарорат сақланиб туриши кутилади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида, шунингдек, байрам кунлари Ўзбекистон бўйича об-ҳавонинг ўзгариши кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, ҳафтанинг биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида +33..+35 даража атрофида бўлади. Байрам кунлари +33..+37 даражагача кўтарилади. Кечалари ва эрталабки соатларда +13..+18 даража атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.


FERMER канали:
@fermer_uzbekistan