Get Mystery Box with random crypto!

​#муржаатгамуносабат Мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилди Журн | Фарғона тумани ҳокимлиги

​#муржаатгамуносабат
Мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилди

Журналист Хуршид Далиевнинг Телеграм ижтимоий тармоғидаги каналида 6 февраль куни "Фарғонада ҳам ер сотиш синдроми билан касалланган туман ҳокимлари ҳақидаги мурожаат" мавзусида пост жойлаштирилди.

Ушбу постда "... Илғор" МФЙ Фаровон турмуш-6 кўчасиданмиз.
... Атрофимизда гектарлаб бўш ер майдонлари, жойлар бўлиб, туман хокимлиги ва кадастр бўлимидагилар хабардорлигида ушбу ерлар исталган шахс томонидан эгаллаб олиниб, кўлма - қўл булиб сотилиб юрибди.
Лекин бироортасининг ҳужжати мавжуд эмас. ..."
мавзусида мурожаат йўлланган.

Ушбу мурожаат юзасидан Фарғона туман ҳокимлиги томонидан туман прокуратураси билан ҳамкорликда махсус ишчи гурух шакллантирилди.

Ўтган вақт мобайнида ушбу ишчи гурух томонидан мурожаат атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган ноқонуний ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона туман ҳокимлиги Ахборот хизмати